Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Инсон популяцияларининг генетик хилма-хиллигини ўрганиш, унинг генофонди шаклланиши сцена-рийлари борасидаги тадкиқотлар замонавий генетиканинг энг истиқболли йўналишларидан биридир. Ушбу фан соҳасининг жадал ривожланиши инсон томонидан китъаларнинг эгалланиш йўлларини аниқлашга имкон берди. Марказий Осиё халкларини ўрганиш бу йўналишда жуда қизиқарли маълумотларни бериши мумкин, зеро Марказий Осиё ўзининг географик жойлашуви бўйича Европа ва Осиё ўртасидаги боғловчи халқа бўлиб хизмат қилади. Тарихий этнографик ва археологик тадқиқотлар маълумотларига кўра, ушбу худуд замонавий одам аждодларининг кадимда шаклланишида ва Евроосиё бўйича тарқалишида муҳим роль ўйнаган. Марказий Осиё халқлари ҳақидаги маълумотлар, ҳатто ўрганилган генетик маркерлар бўйича ҳам, бўлинган ва тасодифий характерга эга эканлигини кўрсатади. Бундан ташқари, тарихий, археологик, палеонтологик ва баъзи бир антропогенетик тадқиқотларга кўра, ушбу ҳудуд ҳозирги одам аждодларининг Евроосиё қитъаси бўйлаб тарқалишида маълум роль ўйнаганлигини кўрсатади. Шу сабабдан, Марказий Осиё ахолиси генофонди ҳакидаги янги ва аввал йиғилган маълумотларга комплекс бахо бериш ва умумлаштириш жуда муҳим, чунки ушбу минтақа аҳолиси генофондининг мураккаб популяцион тизим сифатидаги тахлилий тадқикотлари мавжуд эмас.
Одам популяцияларининг генетик тузилишини ўрганишда уларнинг бўлиниши ва тузилиши ҳақида тасаввурга эта бўлиш учун, ҳамда популя-циялар ўртасидаги генетик муносабатларнинг хусусиятларини аниқлаб бериш учун турли усуллар ишлатилади. Уларнинг орасида популяциялар ўртасидаги генетик масофаларни кўп ўлчамли статистик ёндашув ёрдамида тахдил килиш усули алоҳида ўрин тутади. Янада аниқроқ тасаввур килиш учун популяциялар ўртасида дендрограммалар бўйича жойнинг “генетик ландшафта” тузилади, унда популяциянинг генетик тузилиши эквидистант шакллар ёрдамида тасвирланади, популяциялар ўртасидаги генетик масофасига караб популяциялар кетма-кет бирлаштирилади ва шу тарзда генетик ландшафт хосил бўлади. Ушбу усул нафакат элементар популяциялар чегараларини ажратиш учун восита бўла олиши мумкин, балки популяциянинг табиий тарихий бирлик сифатида чегара ва ўлчамларини аниклаш учун самарали ёндашув бўлиб ҳисобланади.
Мультигенетик ландшафт маълум ҳудуд ва этносларга хос бўлган турли генетик тизимлар мажмуаси бўлиб, улар, ўз навбатида, ўзининг географик ареали, географик ва тарихий-маданий чегараларига эга.
Ушбу шартли чегара орасидан генлар оқими ўтади, аммо уларнинг ареал доирасидаги фаоллиги камрокдир. Бу чекланишлар бир хил эмас, ўзгарувчан, шу билан бирга, мутлако реалдир. Уларни никоҳ миграциялари тузилишини ўрганиш мисолида аниклаш мумкин. Шу сабабли турли популяциялар
антропогенези, албатта, бир-биридан фарқ килади. Этногенетик таркиб вақт ўтиши билан наслдан-наслга ўзгариб боради, демак, нафакат ҳозирги вақтдаги генофонд тузилишини билиш, балки уни шаклловчи ва ўзгартирувчи генетик жараёнларни хам ўрганиш лозимдир. Юкоридагилардан келиб чиқадики, мультигенетик ландшафтларни тадқиқ қилиш демография, тиббий генетика, антропология, этнология, археология ва халклар тарихи, яъни, табиий ва гуманитар билим сохалари билан узвий богликдир.
Геном хилма-хилликни ўрганиш нафақат турли миллатларнинг келиб чикиши ва генетик тарихини билиш, балки ирсий ва мультифакторли касалликлар молекуляр эпидемиологиясининг асоси бўлиб хам хисобланади. Ҳар бир ҳудуд ўзида маълум ва кенг таркалган генетик детерминирланган касалликлар тўплами билан тавсифланади. Турли минтақаларда у ёки бу касалликлар таркалишининг сабабларини тушуниш ҳамда уларни эрта ДНК-ташхислаш ва самарали профилактика килиш учун, авваламбор, касалликнинг ривожланишини аниқлаб берувчи популяцион тадкиқотларни ўтказиш зарурияти пайдо бўлди.
Тадқиқотниинг мақсади Марказий Осиёнинг маҳаллий халқларининг демографик, филогенетик ва эволюцион хусусиятларини митохондриал ДНК (мтДНК), Y-хромосомаси (NRY), Х-хромосомасининг микросателлитлари ҳамда Helicobacter pylori (H.pylori) ва В гепатити вируси (HBV) иммуногенетик вариантлари генетик хилма-хиллигини асосида уларнинг генофонди тузилишини тавсифлашдан иборат.
Мақсадга эришиш учун қуйидаги тадқиқот вазифалари хал қилинди:
Марказий Осиё территориясида яшовчи беморлардан ажратиб олинган H.pylori ва HBV нинг иммуногенетик ва регионал вариантларини дунёнинг бошка ҳудудларидаги вариантлари билан киёсий филогенетик тахлили оркали тавсифлаш;
Марказий Осиё популяциялари генетик дифференциация даражаси ва генетик хилма-хиллигини мавжуд популяцион-генетик объектлар маълумотлари - мтДНК, NRY, аутосома ва Х-хромосома маркерлари бўйича аниклаш;
Марказий Осиё популяциялари генофондига Евроосиё ғарби ва шарқи популяциялар ирсиятининг худудий, этник, субэтник ва элементар популяциялар даражасида қўшган ҳиссасини баҳолаш;
этнографик, ижтимоий ва лингвистик маълумотларни хисобга олиб мтДНК, аутосома, Х-хромосома ва NRY маркерларининг генетик хилма-хиллиги асосида регион популяцияларининг ўзаро муносабатлари хусусиятларини ўрганиш;
мтДНК, NRY, Х-хромосома ва аутосома маркерлари полиморфизми бўйича регионал, секс-специфик генетик ва ижтимоий тузилмаларни бахолаш;
мтДНК, NRY, аутосома ва Х-хромосома маркерлари ҳамда Н. pylori ва //ДКнинг иммуногенетик вариантлари бўйича Марказий Осиё халкларининг қадимий миграция йўллари ва шаклланиш сценарийларини аниклаш;
барча ўрганилган популяция - генетик кўрсаткичларни киёсий тахлил килиш йўли билан Марказий Осиё популяцияларининг Евроосиё ва дунё генофонди тизимидаги ўрнини белгилаш.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор Марказий Осиёнинг 6 та халкига кирувчи 26 та популяция гурухи генофонди тузилиши яхлит популяцион тизим сифатида кенг миқёсли генетик объектлар ёрдамида аниқланган;
илк бор мазкур халқлар таркибидаги гурухлар генофонди тузилишининг батафсил тавсифи берилган ва олинган натижалар асосида хар бир генетик объект типининг информативлиги баҳоланган;
биринчи марта Евроосиё ғарбий ва шарқий линиялари бўйича тадкиқ қилинган генетик маркёрларининг ўзаро нисбати комплекс аникланган, ушбу худуд умумий генетик хилма-хиллиги ва популяцияларининг генетик дифференциация даражалари бахоланган;
илк бор мазкур генетик объектлар асосий гаплогурухларининг филогенетик тахлили таърифланган;
илк маротаба қўшни худудлар ва Евроосиё популяциялари генофонди тизимида Марказий Осиё халкларининг ўрни асослаб берилган;
биринчи марта Марказий Осиёнинг 6 та этносида мультиген патологиялар шаклланишини башоратлашда зарур бўлган ҳудуд эволюция ва адаптация механизмлари таърифланган.
Хулоса
1. Марказий Осиѐ минтақасид анажратиб олинган H.pylori Ғарбий Европа изолятларига ўхшаш бўлиб, иккита турли аждод популяциялар ѐрдамида шаклланган - Ancestral Europe1 (устунроқ бўлган) генотипива Ancestral Europe2 генотипи, AE1-генотипи учун Марказий Осиѐ ҳудудиманба бўлиб ҳисобланиши мумкин. Марказий Осиѐ ҳудудидан ажратиб олинган H.pylori штаммлари алоҳида кластер гуруҳлар ташкил этади: тожик, ўзбек штаммлари ва шимолий Эрондан бўлган эрон изолятларининг ўзаро яқинлиги аниқланди. Қирғиз изолятлари (hpЕAsia, hpAsia2 генотиплари) Сибирь популяцияларига яқинлиги исботланди.
2. Марказий Осиѐ ҳудудида HBV генотипларининг юқори даражадаги хилма-хиллиги аниқланди – 4 та генотип (А, С, D, G). HBV нинг Марказий Осиѐ генотиплари бошқа ҳудудлардаги вариантлар билан филогенетик таҳлили доминант бўлган D1 генотипининг (0,78) Европа, Яқин Шарқ ва Африка вариантлари билан яқинлигини кўрсатди.
3. Қозоқлар, туркманлар, Тўрткўл қорақалпоқларининг NRY бўйичагенетик яқинлик кўрсаткичлари битта уруғ даражасида юқори бўлди: 0,54 (p<0,001); 0,34 (р<0,01) ва 0,77 (р<0,001), мувофиқ равишда. Яқинлик коэффициентлари клан даражасида қозоқлар, туркманлар, Қўнғирот қорақалпоқлари, ўзбеклар ва Тўрткўл қорақалпоқлари учун камроқ бўлди: 0,30 (р<0,01); 0,21 (р<0,001) ва 0,40 (р<0,001); 0,07 (р<0,05) ва 0,09 (р<0,05) мувофиқ равишда. Қабила даражасида ушбу кўрсаткичлар барча туркий популяциялар учун негатив бўлди: -0,02 (р<0,05); -0,04 (р<0,001); -0,07 (р<0,01); -0,0011 (р<0,1) ва -0,10 (р<0,01) мувофиқ равишда.
4. мтДНК HVS-1 таҳлили шуни кўрсатдики, барча популяциялар учун умумий коэффициент даражаси паст бўлди: FST=0,013; р<0,0001. Хилма-хиллик даражаси гуруҳлар ўртасида умумий вариабеллик даражасидан 0,6% (р<0,001) ни ташкил этди. Туркий ва ҳинд-эрон популяциялари ўртасидаги генетик фарқ ўрсаткичи умумий генетик вариабелликдан 0,55% (р<0,0283) ни ташкил этди. Субэтник даражадаги генетик дифференциация кўрсаткичи ҳинд-эрон гуруҳида (FST=0,0197; р<0,001) туркий гуруҳларга (0,3%; р=0,10) қараганда яққолроқ намоѐн бўлди. Барча популяцияларда глобал даражада мтДНК HVS-1 бўйича генетик ва географик масофалар ўртасида ўзаро боғлиқлик аниқланмади: r= -0,00682; р=0,502.
5. NRY тахлили қуйидаги кўрсаткичларни кўрсатди: этник гуруҳлар ўртасидаги генетик дифференциация даражаси 5,6% (р<0,02)ни ташкил этди; популяциялар ўртасидаги умумий дифференциация RST=0,186 (р<0,001) га тенг бўлди. Туркий ва ҳинд-эрон популяцияларини яшаш тарзи ва тилини ҳисобга олган холда ўтказилган комбинацияланган тахлил ўтказилганда генетик фарқлар кўрсаткичи иккала гуруҳ ўртасида ~9,1% ни ташкил этди. Этнос-этнос даражасида генетик дифференциация кўрсаткичлари этнослар ичидаги кўрсаткичларга нисбатан пастроқ: 5,6% - этник гуруҳлар ўртасида, 18,6% ва 13,7% га тенг бўлди – этник гуруҳ ичидаги популяциялар ўртасида.
6. Гетерозиготалик кўрсаткичлари (Н) ва мтДНК бўйича жуфт фарқлар ўртача қиймати (р) чорвадор популяцияларда (ўртача Н=0,99; ўртача р=5,29) ва фермер популяцияларида (ўртача Н=0,99; ўртача р=5,32) юқори бўлганлигини кўрсатди. NRY бўйича гетерозиготалик (Н) кўрсаткичи чорвадор гуруҳларда аграр гуруҳларга нисбатан пастроқ бўлган, мувофиқ равишда 0,86 ва 0,99 (p<0,01). Номад популяциялар фермер популяцияларига нисбатан юқори популяцион дифференциация даражасини (RST) кўрсатди – 0,19 ва 0,06, мувофиқ равишда (p<0,01). Демографик ўсиш кўрсаткичлари (r) чорвадор популяцияларда аграр популяцияларга нисбатан пастроқ бўлганлиги аниқланди– 1,004 ва 1,008, мувофиқ равишда (р=0,056).
7. Барча этносларда генетик дифференциация даражаси NRY бўйича мтДНК га нисбатан баландроқлиги аниқланди. Фермер популяцияларида генетик дифференциация фарқи деярли аниқланмади - FST (Y)=0,069 ва FST (мтДНК)=0,034, патрилинеал номад популяцияларда эса генетик хилма-хиллик даражаси эркаклар линияси учун юқорироқ бўлди – FST (Y)=0,177 ва FST (мтДНК)=0,010. Аутосома ва Х-боғланган маркерлар бўйича популяцион тизимнинг генетик хилма-хиллиги патрилинеал чорвадорларда қуйидаги қийматларни ташкил этди: FST(A)=0,008 (0,006-0,010) ва FST (X)=0,003 (0,001- 0,006) (H0: FST (A)=FST(X); H1: FST (A)>FST(X); p=0,02). Билинеал фермер популяцияларда аутосома ва Х-хромосомали маркерлар фарқи деярли кам бўлди: FST (A)=0,014 (0,012-0,016) ва FST (X) =0,013 (0,008-0,018; p=0,36 га тенг бўлганда).
8. мтДНК таҳлили Евроосиѐ ҳудудида экспансия ѐши (τw) шарқдан ғарбга сезиларли даражада камайиб борганлигини кўрсатди(r=0,72; p<0,001). Экспансия ѐши Хитой ҳудудида 30 минг йилдан Ғарбий Европада 17 минг йилгача камайиш тенденциясига эга эканлиги аниқланди. Марказий Осиѐ ҳудудида экспансия ѐши 26 минг йилни ташкил этди. NRY бўйича экспансиялар таҳлили натижалари ҳам генетик хилма-хилликни Евроосиѐда шарқдан ғарбга камайиб борганлигини кўрсатди (r=0,49; р<0,001). Марказий Осиѐда бу ѐш 16 минг йилни ташкил этди. Batwing таҳлилининг натижаларига кўра ўзбек популяциясининг келиб чиқиш минимал ѐши 1232,71 йилни ташкил этди (Ne=14088 (6765-23942); α=0,0108 (0,0065-0,0155)).
9. Марказий Осиѐ популяциялари этник ва лингвистик гуруҳлари ўртасида мультилокусли генетик вариациялар пропорционал тақсимланиши шуни кўрсатдики, вариацияларнинг 98% дан ортиғи популяция чегарасида кузатилган (p<0,0001). Кузатилган вариацияларда этник ва лингвистик баҳолаш аниқ муносибликни кўрсатди - FCT=0,007; p<0,0001 ва FCT=0,011; p<0,0001, мувофиқ равишда. Ҳар бир туркий ва ҳинд-эрон популяциялари ичида географик изоляция далиллари топилмади (p=0,363 ва p=0,772, мувофиқ равишда).
10. Мультилокусли аллел хилма-хиллик таҳлили (AR) ва гетерозиготалик таҳлили (He) Марказий Осиѐ популяциялари ва бошқа популяциялар ўртасидаги фарқларни кўрсатди: ҳам аллел хилма-хилликда (2 =105,29; d.f.=25; p<0,0001), ҳам гетерозиготаликда ( 2 =67,98; d.f.=25; p<0,0001). Марказий Осиѐ аҳолисининг мультилокусли таҳлилида популяцияларнинг дифференциацияси Евроосиѐнинг бошқа ҳудудлари аҳолисига нисбатан сезиларли даражада эканлиги аниқланди: Европа ва Яқин Шарқ гуруҳларида FST жуфтли баҳолаш – 0,011 дан 0,015 гача ва -0,008 дан – 0,021 гача ўзгарган, мувофиқ равишда; Шарқий Осиѐ гуруҳларида -0,011 дан 0,046 гача; ва ниҳоят, Марказий Осиѐда ушбу кўрстакичлар -0,004 дан 0,056 гачани ташкил этди. Гетерозиготалик ҳиндэрон популяцияларида туркий популяцияларга қараганда сезиларли даражада юқори эканлиги кузатилди (He=0,818 ва He=0,787, мувофиқ равишда; Z=-4,55; p<0,0001). Мультилокусли таҳлилга кўра барча 26 та Марказий Осиѐ популяциялари ўртасида унча кўп бўлмаган, аммо лекин аниқ бўлган тафовутлар аниқланди (FST=0,015; CI99%=0,011 – 0,018; p<0,01).
Дисссртацня мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Халқ хўжалигининг барча соҳаларини жадаллашуви ва илм-фанни ривожланиши, ишлаб чиқаришда янги техноген жараёнларни амалиётга тадбиқ этилиши атроф-мухитга антропоген таъсир кўрсатмоқда.
Европа Иттифоқининг баъзи давлатларида барқарор заҳарли моддаларни баҳолаш бўйича ўтказилган текширувлар натижасида атроф-мухитда қўрғошин, кадмий ва симобни юқори концентрациялари Украинада кузатилган (Pb-3102, Cd-54, Hg-36 тонна/йил). Россия учун оғир металларни атроф-муҳитга тарқалиши: Pb-80 фоиз, Cd-66 фоиз, Hg-37 фоиз, бошқа давлатлар бўйича Pb-10 фоиз, Cd-21 фоиз, Hg-58 фоизни ташкил этган. Шу учта металлар билан боғлиқ бўлган вазиятни кисқача тахлили, оғир металларни антропоген таъсири канчалик катта эканлигини кўрсатди. Оғир ва заҳарли металлар (ОЗМ) атмосферага чиқиндилар билан, сўнгра худуднинг сув ва тупроғи орқали кўшни давлатларга хам таркалиши кузатилган.
Бугунги кунда Узбекистон Республикасида ишлаб чиқариш даражасининг кескин ортиб бориши ОЗМ концентрациясини ошишига сабаб бўлмокда. Аҳоли саломатлиги учун эссенциал бўлмаган элементлар (Hg, Cd, Pb, As) катга хавф туғдиради, уларнинг антропоген манбалари кун сайин ошиб бормоқда.
Диссертацияни бажарилишига бўлган зарурият шунинг билан ифодаланадики агроф-мухит объектларини ифлосланиш даражасини ошиши, айниқса ОЗМ мониторингини олиб боришга жиддий эътибор қаратишни талаб этмокда. Канцероген, токсик ва мутаген моддаларнинг микромикдорларини сифат ва микдорий аниқланиш борасида аналитиклар ва экологлар олдига экспресс, сезгир ва селектив усуллар ишлаб чиқиш масалаларини ечишда мухим ва зарур талаблар қўйилмокда.
Атроф-муҳит объектларини мухофаза қилишда, ОЗМни аниқ концентрацияларини аниқлашда турли хил физик, кимёвий ва физик-кимёвий усуллардан фойдаланиш долзарб ва мухи.м бўлиб қолмокда. Амалиётда кўллаш учун экотоксикантларни, айниқса ОЗМ миқдорини мониторинг қилиш усулларини ривожлантириш ва янги замонавий усулларни ишлаб чиқиш зарур.
Назарий асосларни амалиётга тадбиқ этиш мақсадида, юқори эксплуатацион ва метрологик тавсифларига эга бўлган, гурли хил полимер ташувчилар ёрдамида комплекс ҳосил қилувчи органик реагентларни иммобилаш орқали экотоксикантларни аниқлашнинг гибрид усулларини ишлаб чиқиш лозим.
Мавжуд бўлган долзарб муаммоларни ечиш мақсадида ОЗМни аниклаш усулларида янги специфик органик реагентларни (ОР) фойдаланишни аналитиканинг амалиётига киригиш лозим. Уни ҳал этишнинг энг истиқболли йўли - берилган аналитик тавсифларига эга бўлган органик реагентларни мақсадли синтез қилиш ва иммобиллашдан иборат. Тахлилнинг сорбцион-спектроскопик усулларини ривожлантириш реагентларнинг хусусиятларини олдиндан аниқлай олиш имконини яратади. Аналигик кимёнинг назарий ва амалий соҳаларида маҳаллий ва хорижий олимларнинг тадқиқотлари билан боғлиқ аҳамиятли ютуклар мавжуд. Бирок бу сохада оир канча мураккао муаммоли саволлар чуқур изланишларни ва янги ечимларни галаб этмокда.
Маълумки, ОР таъсир этиши назариясига “аналитик реакцияни бориши учун оптимал табиатга эга бўлган реагент ва мухит танлаш, ҳамда аналитик системани ишлаб чиқиш учун и.мкон берадиган ғоялар системаси” сифатида тавсифланади.
ОР таъсир этиши назариясини ривожлантириш қуйидаги боскичлардан иборат: “кузатилаётган жараёнларни ва ходисаларни тушунтириш, олдиндан айтиш ва ўзига хос хусусиятли реагентлар синтезини бажаришга йўналтирилган ишлар олиб бориш”. Юкорида айтиб ўтилганлардан хулоса қилиш мумкинки, аналитик кимё ва экологияда қўллаш мақсадида ишлаб чиқилган методология ва иммобилланган ОР хоссаларини олдиндан айтиб беришни иммобилланган ОР таъсир этиш назариясини ривожланитиришга кўшилган илмий хисса каби ҳисобланади.
Тадкикотнинг максади. Иммобилланган органик реагентлар ёрдамида оғир ва заҳарли металларни аниклашда экспресс, юкори танлаб таъсир этувчан, сезгир усуллар ва тест-системалар ишлаб чиқиш.
Назарий тахдиллар асосида ўзига хос хусусиятли органик реагентларни турли ташувчиларга иммобиллаш, аналитик гуруҳларни специфик тузилиши ва хоссаларини тахдил қилиш асосида органик реагентларнинг аналитик гурухдарини хоссалари ва тузилишини олдиндан айтиб беришнинг умумий йўлларини топиш ва уларни турли хил аналитик ва экологик лабораториялар амалиётига тадбиқ этиш.
Диссертация тадкикотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
органик бирикмаларининг берилган аналитик хоссага эга бўлган оптимал тузилишини олдиндан айтиб бериш учун табиати жиҳатидан фарк қиладиган реагентларни иммобиллаш усуллари назарий жиҳатдан асослаб берилган ва амалиётга тадбиқ қилинган, функционал ва аналитик-фаол гуруҳларнинг тузилишига боғлиқ бўлган ҳолда аналитик характеристикаларнинг ўзгаришларини кванткимёвий ўрганишга асосланган;
арзон, маҳалий хомашё асосида ишлаб чиқилган полиакрилонитрил ва полипропиленга иммобилланган ОРнинг кимёвий аналитик хусусиятлари аниқланган;
ПАН ва 1111 матрица асосида ишлаб чиқилган турли хилдаги оптик кимёвий сенсорларнинг ва синтез қилинган реагентларнинг тузилишини янги кимёвий, физик-кимёвий, квант-механик усуллар ёрдамида олдиндан айтиб бериш имконияти яратилган;
аналитик реакцияларнинг химизми аниқланган ва ОЗМ ионлари билан реакцияга киришадиган ФФГ топилган, уларнинг тузилишини ва ўриндошлар табиатини аналитик реагентларнинг, ҳамда уларнинг металл ионлари билан ҳосил қилган комплексларининг аналитик хоссаларига гаъсири кўрсатилган;
метрологик, аналитик ва эксплуагацион тавсифларини яхшилаш мақсадида ИМОР ёрдамида ОЗМни аниқлашга асосланган экспресс, селектив ва сезгир сорбцион-спектроскопик усуллар ишлаб чиқилган.
ХУЛОСА
1. Атроф-муҳит объектларида оғир заҳарли металл ионларини аниқлашда қўлланилган толали сорбентнинг гранула ва кукун холатдагига нисбатан афзаллиги кўрсатилган.
2. Метрологик параметрларни, қўллланилиш ва аналитик кўрсаткичларни яхшилаш мақсадида толали материалларга иммобилланрган турли хил табиатли органик реагентларни қўллаш орқали атроф-муҳит объектларида оғир заҳарли металларни сорбцион-спектроскопик аниқлашга асосланган аналитик кимёда янги йўналиш ривожлантирилган.
3. Арсеназо гуруҳли ва трифенилметанли иммобилланган ҳамда УзМУ органик кимё кафедрасида синтез қилинган, “Нитрон” толасига сорбиияланган реагентларнинг физик-кимёвий ва аналитик хоссалари системали ўрганилган. Янги реагетларни хусусий аналитик хоссаларини сақлаган холда полимер ташувчиларга иммобиллашнинг муқобил шароити топилган.
4. Иммобилланган реагентлар ўрганилган гурухди толали сорбентлар ва уларнинг оғир заҳарли металл ионлари билан комплекслари ИҚ-спектроскопия усулида ўрганилган. Оғир заҳарли металл ионлари билан иммобилланган реагентлар комплекс хосил қилишида хам эритма ҳолатдаги функционал аналитик грухлар иштирок этиши исботланган.
5. Арсеназо гуруҳли ва трифенилметан қатори реагентлари, ҳамда кафедрада син гез қилинган, полиакрилонитрил ва полипропилен матрицали толаларнинг оғир, заҳарли металл ионлари билан таъсирлашувини ўрганиш натижалари асосида реагентларнинг иммобилланиши ион алмашиниш хисобига хамда гашувчи ва реагент орасида молекулалар аро кучли водород боғи ҳисобига хосил бўлиши кўрсатилган.
6. MNDO, РМЗ ва AMI квант-кимёвий ҳисоблаш усуларини қўллаш орқали айрим керакли аналитик катталикларга (сезгирлик, танлаб таъсир этиш, реакция контрастлиги ва ўтказиш шароити) эга турли реагентлар тузилишини олдиндан айтиш и.мконияги кўрсатилган. Комплексларнинг спектрал хоссаларини металл атомининг реагент функционал гуруҳи билан координация ҳосил килиш усулига боғлиқлиги, реагентларни модификациялаш йўлларини аниқлаш, аналитик фаол гурухдарни ўзгартириш орқали спектрларнинг ўзгариш ҳолати кванг-кимёвий баҳоланган. Танлаб таъсир этиши ёки реакция контрастлиги жиҳатдан янги гуруҳли нитрозонафтол ҳосилаларининг аналитик-органик реагент сифатида аналогларига нисбатан афзаллиги ва нисбатан қулайлиги кўрсатилган. Утказилган тадкиқот натижаларига асосланиб нитрозонафтол асосидаги янги органик реагентларнинг мақсадли йўналтирилган синтези амалга оширилган. Рангли реакцияларнинг юқори конграстлик ва танлаб таъсир этиш жиҳатдан фарк қилиши, ҳосил бўлган комплекс бирикмалар хоссаларининг жараённи олиб бориш шароитига кам боғлиқлиги ҳамда юқори қайтарувчанликка эгалиги олинган реагентларни полиакрилонитрил турдаги, турли анион алмашгич гуруҳлар билан модификациялланган толали сорбентларга иммобиллаш имконини бериши аниқланган.
7. Иммобиллашни муқобил шароитини, сорбцияни, металл ионларини боғлаб олиш даражаси, тақсимланиш коэффициенти, толали сорбентларнинг сорбциялаш ҳажми, кадмий симоб, мис ва темир ионларига нисбатан йўлдош элементлар ишгирокида аналитик жиҳатдан танлаб таъсир этиш натижаларини солиштириш асосида кам ҳажмдаги минерал кислоталарни микдорий десорбциялаш имконияти ва синтез учун бошланғич моддаларнинг топилиши осонлиги синтез қилинган рагентлар ва толали сорбентларнинг келгусида амалий қўлланилиши кўрсатилган. Иммобилланган реагентлар металл ионларини 20-30 минут давомида 20-25°С ва pH нинг 3-7 (R= 90-99 %) диапозонида миқдорий боғлаб олади. Аналигик реакцияларнинг химизмини ўрганиш ва оғир, заҳарли металл ионлари билан таъсирлашувчи функционал - аналитик гурухдарни аниклаш, уларнинг тузилиши ва ўринбосар табиатини реагентларни ва уларнинг комплексларини аналитик хоссасига таъсирини ўрганиш ташувчи сиргида ва эритмада бир хил функционал - аналитик гурухдар ҳисобига боради. Келтирилган фикрлар ИҚ-спектроскопия натижаларига мос келади
8. Назарий тадкиқотлар нагижасида янги органик реагентлар: 6-метил-(пиридил-2-
азо-м-аминофенол), 1 -(5-метил-2-пиридилазо)-5-диэтиламинофенол, 1 -(4-
антипиридилазо)-2-нафтол сульфокислота, 1 -(2-пиридилазо)-2-оксинафталин-6-сульфит натрий, 3-гидрокси-4-нитрозо-2-нафтой кислота, 2-гидрокси-4-нитрозо нафтальдегид асосида оғир заҳарли металларни юқори танлаб таъсир этувчан сорбцион-фотометрик усули яратилди ва амалиётга киритилиш имконияти кўрсатилди. 6-метил-(пиридил-2-азо-м-аминофенол ёрдамида темир ва кобальтни, 1-(5-метил-2-пиридилазо)-5-диэтиламинофенолда алюминий ва симобни, 1-(2-пиридилазо)-2-оксинафталин-6-сульфит нагрийда симоб, қўрғошин ва темирни, 3-гидрокси-4-нитрозо-2-нафтой кислота ва 2-гидрокси-З-нитрозо нафтальдегид ёрдамида эса темир, кобальт ва мисни сорбцион-фотометрик аниқлаш усули ишлаб чиқилди.
9. Табиий объектлар ва оқава сув намуналарида оғир заҳарли металларни қаттиқ фазали - спектроскопик аниқлашнинг комплекс усули, ҳамда микромикдордаги кобальт, мис, никел, темир ва симобни ичимлик ва табиий сувларда иммобилланган органик реагентлар ёрдамида аниқлашнинг янги эффектив сорбцион-спектроскопик усули ишлаб чиқилди. Ушбу усул келтирилган элементларни ичимлик ва табиий сувларда n-10'6 -n-10"3 % микдоргача аниклаш имконини беради, аниқлашнинг қуйи чегарасини камайтиради ҳамда йўлдош компонентлар таъсирини йўқотади. Усулнинг тўғрилиги ва реал объектларда “киритилди -топилди” услуби ёрдамида, ГОСТ стандарт намуналари натижаларини ва атом-абсорбцион усул натижаларини солиштиришг асосида тасдиқланди.
10. Тавсия этилган усул реал объектларда синаб кўрилди ва НИГМИ, Марказий аналитик лаборатория, ОТМК янги технология лабораториясида, УзР геология ва минерал ресурслар Давлат Қумитаси марказий аналитик лабораториясида, самарқанд вилояти табиатни мухофаза қилиш қумитаси, Тошкент вилояти ва Бекобод шахри СЭСларида, Ядро физикаси институти радиопрепарат бўлимида ва бошқаларда амалиётга тадбиқ этилди.
Мақолада миллий инновацион тизим (МИТ) тушунчаси ва унга доир илмий-назарий қарашлар, ёндашувлар таҳлили келтирилган. Шу билан бирга DEA модели орқали Япониянинг МИТ самарадорлиги баҳоланиб бир нечта ривожланган мамлакатлар билан қиёсий таҳлил этилган ва улар асосида Ўзбекистон иқтисодиётини инновацион ривожлантириш учун таклифлар ишлаб чиқилган. Биз танлаган моделнинг бир қатор дастурий таъминотлари ҳам мавжуд бўлиб, (DEA-Solver-Pro, Frontier Analyst, OnFront, Warwick DEA, EffiVision, KonSi DEA Analysis в.ҳ.к.) бизнинг таҳлилларимиз Excel дастурида амалга оширилган. Барча таҳлиллар Жаҳон Банки, ИҲРТ, Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти каби халқаро ташкилотларнинг маълумотлари асосида тайёрланган.
Ушбу мақолада аналитик фаолиятнинг янги йўналиши сифатида бизнес-таҳлилнинг аҳамияти ва бошқарув қарорларини қабул қилишда бизнес- таҳлилнинг ўрни муҳокама қилинган. Операцион, тактик ва стратегик бошқарув қарорларини қабул қилишни ахборот-таҳлилий қўллаб-қувватлаш мақсадида корхона раҳбарияти талаблари асосида иқтисодий фаолият жараёнларини таҳлил қилишнинг ўзига хос хусусиятлари кўриб чиқилган. Амалий фаолият ва илмий йўналиш соҳаси сифатида бизнес-таҳлилнинг истиқболлари аниқланган.
Ҳар бир тилнинг ўзига хос хусусиятлари ундаги муҳим қатлам ҳисобланган турғун иборалар – фразеологизмларда намоён бўлади. Иборалар шахслар ўртасидаги турли муносабатларни қисқа ва лўнда шу билан бирга тушунарли ва маъноли қилиб ифодалайди. Мақолада фразеология соҳасига тегишли соматик сўзлардан таркиб топган бирикмалар қиёсий таҳлилга тортилган. Улар фразеологияга оид назарий материаллар, илмий адабиётлар ва таржима тўпламлари асосида бериб ўтилди. Шунингдек, мақолада бадиий асарлардаги қаҳрамонлар нутқидан олинган фразеологизмларнинг қиёсий таржимаси ҳам таҳлил қилинди. Фразеологик бирликларни ҳиндий тилидан ўзбек тилига таржима қилишда, даставвал, уларнинг эквивалент ёки муқобилини танлай билишда ва ҳиндий тилидаги иборанинг эквиваленти ёки муқобил вариантларини қўллай билиш керак. Ушбу мақолани ёзишдан кўзланган асосий мақсад ¬¬ ҳиндий тилида соматик отлардан ясалган фразеологизмларни қиёсий таҳлил этишдан иборат. Мақолада қиёсий таҳлил қилишда 3 семантик гуруҳга ажратиб маънолари кўриб чиқилди. Яъни: а) тўла мослик; б) қисман мослик; в) умуман ўхшамайдиган; Фразеологик бирликлар асосан В.М. Бескровныйнинг II томли «Хинди-русский словарь» луғатининг биринчи томи юзасидан таркибида энг фаол ва нофаол соматик сўзлари иштирок этганларидан жамланди. Мақолада асосан ўзбек олимларидан Ш. Раҳматуллаевнинг “Ўзбек тилининг изоҳли фразеологик луғати” китобидан ўзбекча муқобил вариантларини бериш учун фойдаланилди. Фразеологик бирликлар 3 хил усулда таржима қилинди: сўзма-сўз таржима; адабий таржима; маъноси; Хулоса ўрнида ҳиндий тилидаги фразеологик бирликлар қиёсий таҳлилга тортилганда ўзбекча вариантлари билан берилганлиги якуний қилиб берилди.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Ахборотлаш-тириш жахон тажрибасида электрон ҳужжат айланиш тизимлари (ЭҲТ), кейинги йилларда нафакат бошкарув жараёнларини автоматлаштирувчи тизимлари, балки ягона ахборот майдонини яратиш учуй тўлақонли платформаси сифатида хам каралмокда ва жорий этилмоқца, бу эса, сўзсиз, улардан фойдаланиш сохаларини кенгайтиришга ва илмий хамжамиягда унта бўлган қизикишнинг ортишига сабаб бўлди. Ахборот-коммуникация тсхно-логиялари сохасининг етакчи олимлари тадкиқотларида ЭҲТ тезкорлиги ва унумдорлигини оширадиган самарали тсхнологияларини яратиш учуй иш юритиш хужжатларини шакллангиришда ахборотни ишончли йиғиш, узатиш, тахлил, кодлаш масалаларининг ечимига бўлган эҳтиёж алохида ажратиб кўрсатилмокда.
Узбекистан Республикаси хукумати томонидан амалга оширилаётган худудий автоматлаштирилган бошкарув тизимларини ривожлантириш хамда ягона ахборот майдонини яратиш бўйича чора-тадбирлар ахборот тизимлари, ЭҲТ, маълумотлар базаларини (МБ) замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида кенг жорий этишга каратилган. Шу сабабли, электрон ҳужжат айланиш тизимлари тузилмасида минимал даражадаги моддий харажаглар ва вакт сарфи билан хаголарни самарали аниклаш ва тузатиш имконини берадиган, ахборот узатиш сифатини ошириш учун фойдаланадиган ахборот рссурсларига гафаккурли ишлов бсриш усулларини ишлаб чикиш халк хўжалигида жиддий аҳамият касб этиб, хозирга кадар тўлиқ ечимини топмаган назарий ва амалий муаммолар қаторига киради.
Ахборот ресурслари ва маълумотларни узатиш оқимларига қўйиладиган талаблар ЭҲТ самарадорлиги ва ишлаш сифатинининг мухим омили сифатида маълумотлар баркарорлиги, яхлитлиги, бутунлиги ва ишончлилигини таъминлашда уз ифодасини топтан. Бундам омиллар орасида маълумотлар ишончлилиги мсзони, узатиладиган маълумотларда техник воситаларнинг турли узилиш холатлари ва носозликлари, алока каналларига бўладиган ташки таъсирлар, оператор хатолари ва скансрловчи хамда танувчи тизимлар ноаникликлари сабабли хатоликлар пайдо бўлиши туфайли жиддий эътиборга молик.
Шунинтдек, корхона ва ташкилотларда автоматлаштирилган бошкарув ва электрон хужжат айланиш шароитларига хос, маълумотларга ишлов бсришнинг устувор технологияси сифатида ахборотларни узатиш ва уларга ишлов беришнинг ишончлилигини назорат килувчи самарали тизимларини куриш бошкача илмий кизикиш уйғотади.
Мавжуд усуллар маълумотларни узатиш ишончлилигини юкори даражада таъминлашига карамасдан, ўзига хос счилмаган масалалар мавжуд. Асосийлари сифатида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин: электрон хужжат айланиш гсхнологияларини ишлаб чикишда маъумотларни узатиш пакстларида капа хажмдаги моддий манбалар сарлавхаларни узатишга сарфланади, шу билан бирга сарлавха маълумотларнинг кўп кисми кадрни узатиш оқими мобайнида иакетдан-пакетгача ўзгармас бўлади (бу жараснда найдо бўладиган информацией ортикчалик ва узатиш ишонлилигини таъминловчи мсханизмлар. асосан, хос хабарларни ва пакетларни кайта узатишга асосланади, бу эса, ўз навбатида, хатоларни аниклаш ва тузатиш учун қўшимча вақт сарфланишига ва моддий ҳаражатларнинг ортишига олиб кслади); маълумотлар ишончлилигини ошириш учун кодлаш ва аппаратурали усуллар, асосан, пакетнинг бошкарув майдонида содир бўладиган бир ва икки каррали хатоларни тузатади, аммо маълумотларни узатишда ахборот майдонлар хам хатоликларга учрайди ва улар кўп каррали (уч-, гурт-, к-каррали) матнли маълумотлардаги хатолар кўринишида бўлади.
Шу туфайли, ахборотларни узатиш ишончлилигини ошириш масаласи счимини икки соҳада кўриш мақсадга мувофикдир.
Биринчи турдаги масалалар счими маълумотларни киритувчи оператор, скансрлаш ва бошка ускуналар хатоликларини хисобга олади. Шуни алохида таъкидлаш ксрак-ки, бу турдаги хатолар нотўғри кабул килинган матн маълумотларининг капа ҳажмини гашкил этади ва OSI (Open System Interconnection reference model) моделининг Амалий ва Такдимот босқичларида содир бўлади.
Ахборот ишончлилиги назоратига багишланган иккинчи турдаги масалалар OSI моделининг Транспорт, Тармоқ, Физик ва Канал босқичларида иайдо бўладиган хатоликлар эҳтимолларини ҳисобга олади.
Дисссртацияни бажарилишига бўлган зарурият шунинг билан ифодаланадики, электрон хужжат айланиши IP-технологиясининг кснг доирада жорий этилиши хужжатларни тайёрланиш ва расмийлаштириш жараёнида хатоликларни аниклаш ва бартараф этишга жиддий эътибор қаратишни талаб этмокда.
Мазкур тадкикот «Ахборотлаштириш», «Электрон рақамли имзо», «Электрон хужжат айланиш», «Электрон тижорат», «Электрон тўловлар» тўғрисидаги Узбекистан Республикасининг конунлари хамда Узбекистан Рсспубликаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 4 майдаги «Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппаратида, давлат ва хўжалик бошкаруви, махаллий давлат хокимияти органларида ягона химояланган электрон почтани ва электрон хужжат айланиш тизимини жорий этиш хамда улардан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 126-сонли карорини ижросини таъминлашга хизмат килади.
Шу жиҳатдан юкорида санаб ўтилган масалалар счими маълумотларни узатувчи пакетлар таркибида маълумотлар ишончлилигини информацион ортикчаликдан фойдаланишга асосланган назорат килувчи усул ва алгоритмларни, шаклланиб бўлган узатиш мухитида хам ишлайдиган ва мавжуд камчиликларни бартараф этишга каратилган махсус тадкикотни бажариш ва ишланмаларни яратишни талаб килади. Мазкур холат ишлов бсриладиган объект хусусиятига кўра аниқланадиган янги турдаги PR-ортикчалик асосида ахборот ишончлилигини таъминловчи махсус алгоритмлар синфини ажратиб олиш заруриятини асослайди.
Тадкикотнинг максади PR-оргикчаликдан фойдаланишга асосланиб, маълумотларни узатишда ахборот ишончлилигини назорат қилувчи конструктив усул, модел, алгоритм ва тизимларини яратиш, уларни электрон хужжат айланиш тсхнологияларини ишлаб чикишда дастурий-алгоритмик мажмуаларни жорий этишдан иборат.
Диссертация тадкикотининг илмий янгилиги куйидагилардан иборат: электрон хужжат айланиш тизимларида маълумотлар ишончлигини таъминлаш усул, модел ва алгоритмларни яратишнинг концепция, услубияти ва дастурий-алгоритмик асослари ишлаб чикилган, PR-ортиқчаликка эта бўлган объектлар синфлари ЭҲТда ахборот рссурслари аниклиги, яхлитлиги, тезкорлиги, ихчамлиги, мурожаатини таъминлаш учун ажратиб карал!ан;
суньий ортикчаликдан фойдаланувчи чизикли, модулли ва тскислик бўйича йигиндиларни хосил килиш хамда кодланган тўпламларга тегишлиликни аникдаш механизмларига асосланган маълумотлар ишончлилигини назорат килувчи усул ва алгоритмлар таклиф килинган;
матн элементларини статистик, арифметик, иарсингли кодлаш, таркиб-лаштирувчи n-граммалар бўйича тавсифлаш, статистик танит ва хешлаш алгоритмлари асосида табиий ортикчаликдан фойдаланувчи маълумотларни назорат килиш усул ва дастурий мажмуалари ишлаб чикилган;
кўп боскичли морфологик тахлил ва n-граммалар грамматикасининг тавсифи моделлари асосида ўзбск тилида бсриладиган матнлардаги орфографик хатоларни назорат ва тахрир килувчи усул ва алгоритмлари таклиф килинган;
ички ўрнатиладиган эксперт тизимлардаги таркиблашган мантикий мезонлар, маълумотлар ва билимлар базалари асосида таркибий-тсхнологик PR-ортиқчаликдан фойдаланувчи ахборот ишончлилигини назорат килиш модел ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;
электрон хужжат айланиш tcxhojioi ияларини ишлаб чикишда хатоларни назорат ва тахрир килувчи интерфаол тизимлар таркибида матнли маълумотлар ишончлилигини назорат килиш алгоритмларини синтсзи усуллари ишлаб чикилган.
Хулоса.
1. дисссртацияда тизимли тахлил, бошкарув ва маълумотларга ишлов бсриш концспцияси асосида pr-ортиқчаликни қўллаш тамойиллари бўйича ишлаб чикилган ахборот ишончлилигини гаъминловчи конструктив усул, модел ва дастурий-алгоритмик мажумалари электрон хужжат айланиши тизимлари самарадорлиги ва унумдорлигини оширишни таъминлайди.
2. ахборот ишончлилигини назорат қилишда кодли, аниара турали ва дастурий усуллари назария ва амалиётининг хозирги ҳолатини бахолаш натижалари эҳт сифагли фаолиятини таъминлаш учун мавжуд оргикчалик турларидан фойдаланиш старли эмаслигини курсатиб бсрди. Ахборотни узатиш ишончлилигини гаъминловчи амалий усул ва дастурий-алгоритмик мажмуаларини ишлаб чикишда электрон хужжаглардаги pr-ортикчаликдан фойдаланиш тамойиллари қўлланаётган технологияларни ривожлан гириш воситаларини лойихалаш имконини ярагади.
3. чизиқли, текислик ва модуллар бўйича йиғинди ҳосил килувчи, хаффман, лемпел-зив-велч, барроуз-вилер қоидалари бўйича ва арифметик кодлаш, статистик таниш, ман гикий назорат усуллари электрон хужжатлари матнларини тузиш, узатиш ва уларга ишлов бсришда маълумотлар ишончлилигини таъминлашнинг алгоритм ва дастурий мажмуалари имкониятларини ошириш учун pr-ортикчаликдан фойдаланишнинг услубий асосларини ташкил килади.
4. ишлаб чикилган алгоритмлар самарадорлиги намойиши бўйича улар 92% хатоларни аниклайди ва бир, икки каррали ва кўшма гранспозицияли хатоларни тузатишга кодир; бундан гашкари, мавжуд услубларга нисбатан назорат мураккаблиги ва жорий этиш харажатларини р ≈ 4 ⋅10-шароитида 2-3 маротаба камайтиради; маълумотлар ишончлилигини эса, уч бароваригача оширади. Ишда самарадорлик бахолари ва маълумот ишончлилигини назорат килиш масалаларининг аналитик ечимларини хаю аниқланмаслиги эҳтимоли мсзони бўйича олишга эришилади.
5. морфологик ва п-граммли таркиблашган моделлар асосида матнли ахборотни узатишда имло хаголарини назорат ва тахрир килувчи усул, алгоритм ва тизимлар ишлаб чикилган. Хатоликларнинг эҳтимолли кўрсаткичлари сгатистикаси асосида ишлаб чикилган пчраммаларнинг частотали таснифларни олиш услубияти хсш-кодларни иарсингли кодлаш учун тизимлаш гиришда кўлланилади.
6. статистик танишда мантикий ва арифметик функцияларни курувчи интерполяция ва экстраполяция усуллари матн элементлари тасвирларини назорат килиш алгоритмларини ишлаб чикишда кўлланилган. Автоматик таниш ва тасвир сигналларни назорат килиш кисмларидан ташкил топган маълумотларга нейротармоқли ишлов бсрувчи тизимида матн элемента тасвирларининг сигнал таснифлари ишончлилигини назорат килиш усуллари таклиф этилган. Усул ва алгоритмлар нотиник семантик гипертармок бўйича эҳт метаматн объектларини синфлаштириш ва таснифлар тегишлилигини аниклаш асосида билан ахборот ишончлилигини назорат килиш тизими таркибида жорий этилади.
7. лугат, статистик ва хеш-кодлаш усулларига асослаган маълумотлар ишончлилигини назорат килиш модел ва алгоритмлари ишлаб чикилган ва улар параллел хисоблаш nvidia дастурий-аппарат муҳитида сонли тахлил стандарт кутубхоналари хамда cpu ва gpu орасида мақбул маълумотлар алмашувини бсрувчи воситаларни кўллаш самарадорлигини таъминлайди.
8. фреймворк сфинкс-4 мухитида п-граммли грамматика тавсифини бсрувчи дарахгеимон модел бўйича имлони назорат килиш тизим кобигининг тавсифланиши идентификацияланган ва архитектураси ишлаб чикилган хамда pr-ортиқчаликдан фойдаланадиган турли тил моделлари учун тизим дастурий модуллари жорий этилган. Тизимнинг яратилган варианги морфологик тахлилга асосланган имлони назорат килувчи тизимга нисбаган аникланмаган хатолар сонини, жорий этиш харажатларини хамда назорат мураккаблигини икки маротаба камайгиришга эришилади.
9. ишлаб чикилган моделлаштирувчи алгоритмлар, дастурий воситалар мажмуалари ва маълумотлар ишончлилигини pr-ортиқчалик асосида назорат килувчи тизимлар оу юнинг автоматлаштирилган ўкув жараёнида, ахборот-коммуникация тармоқларида маълумотларни адаптив узатиш, ишлов бсриш ва тахлил килишда, шунингдек корхоналар эҳт амалиётида кўлланилади.
10. ишлаб чикилган электрон хужжат айланиш тузилмасида маълумотлар ишончлилигини назорат килиши дастурий мажмуалари хамда ахборот-коммуникация тармокларида маълумотларни узатиш, кайга ишлаш ва тахлил килиш тизимлари алока, ахборо глаш гириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг «уз тслском» самарканд филилали ва «лаззат-мева» қўшма корхонасида гатбик этилган, диссертация натижалари бўйича олинган далолатномалар иқтисодий самарадорликни тасдиқлайди.
In the pedagogy of language education, the importance of teaching English pragmatic competence has received considerable attention lately. As an attempt to contribute to the literature in this field, this study investigated the importance of teaching pragmatic competence in English as a Foreign Language (EFL) context. It explored the extent to which Uzbek EFL teachers implement pragmatic competence features in their daily classroom practice. It also identified the difficulties they encounter during classroom procedures and practices. In order to achieve the study objectives, a mixed pragmatic competence and other types of competence.